Дубай шоколади 2025 йилда аэропортларда энг кўп сотилган шоколадга айланди
2025 йилда Dubai Duty Free божсиз савдо дўконларида энг машҳур маҳсулотлардан бири вирусли Дубай шоколади бўлди. Бир йил ичида саёҳатчилар 719 тонна ширин сувенир харид қилишди ва у тезда сайёҳларнинг эътиборини қозонди.
Тармоқ учун махсус яратилган эксклюзив позициялар, жумладан Patchi Pistachio Kunafa Bar шоколад батончиги ва Habibe Chocolate бренди маҳсулотлари алоҳида талабга эга эди. Қандолат маҳсулотлари 845,486 миллион дирҳам (тахминан 231,6 миллион доллар) билан бешинчи ўринни эгаллади...