Хитойда 13 тонна олтин яширган амалдор ўлимга ҳукм қилинди
Хитойнинг Хайкоу шаҳри собиқ мери коррупцияда айбланиб, олий жазо — ўлимга ҳукм қилинди. Тергов жараёнида амалдорнинг уйидан топилган бойликлар нафақат мамлакатни, балки бутун дунёни ҳайратга солди.
Тинтув вақтида собиқ мулозимнинг хонадонидан 13,5 тонна соф олтин ҳамда 23 тонна нақд пул маблағлари топилган. Шунингдек, унинг ихтиёридаги Хитой ва хорижда жойлашган элита кўчмас мулклари ҳамда қимматбаҳо автомобиллар коллекцияси давлат фойдасига мусодара қилинди.
Тергов хулосасига кўра...