Родри қайтди: «Сандерленд»га қарши баҳсдан кейин Пеп уни мақтади
АПЛнинг 19-турида «Манчестер Сити» «Сандерленд» майдонида 0:0 ҳисобида тўхтаб қолди. Гол бўлмади, аммо ўйиндан кейин Пеп Гвардиола энг кўп гапирган инсон — Родри бўлди.
Испаниялик яримҳимоячи танаффусдан сўнг майдонга тушди ва иккинчи бўлимда 45 дақиқа ичида 52 та аниқ пас узатиб, «Сити»нинг ўйинига “ҳаво” қўшди. Гвардиолага кўра, 2024 йилги «Олтин тўп» соҳиби жамоа ҳаракатларини бир зумда тартибга солган.
«У ўйинни ўзгартирди. 45 дақиқа ичидаёқ ўз позициясида энг яхшиси эканини исботлади.