Ўзбекистонда 2025 йил инфляцияси 7,3% бўлди
2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда истеъмол нархлари индекси йил давомида 7,3 фоизга ошди. Декабр ойининг ўзи эса умумий кўрсаткичга 0,9 фоизлик қўшимча берди — бу жараёнда озиқ-овқат ҳам, хизматлар бозори ҳам фаол ҳаракатланди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Декабрда энг катта тебраниш озиқ-овқатда кузатилди: нархлар бир ойда 1,5 фоизга кўтарилди, йил бўйи жамланган ўсиш эса 5,5 фоизни ташкил этди. Мавсумийлик яна ўз сўзини деди — бақлажон ва бодринг ноябрга нисбатан қарийб 56 фоиз қимматлашди, помидор нархи эса чоракга ошди.