Ўзбекистонда мулкни бошқаришнинг мутлақо янги ва замонавий тизими жорий этилади
Мамлакатимизда мулкдорлар ва тадбиркорлар учун мулкни профессионал бошқариш ҳамда мерос маданиятини юксалтиришга хизмат қилувчи «Хусусий фондлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжат халқаро тажрибага таяниб, шахсий ва хусусий фондларнинг ўзига хос жиҳатларини бирлаштирган инновацион механизмни тақдим этади.
Шахсий фонд — мулк ва хайриянинг кафолати
Янги қонун лойиҳасига кўра, шахсий фонд — бу жисмоний шахс томонидан ҳаётлик даврида ёки вафотидан сўнг унинг васиятига...