3 январь — шамол ва ёмғирга тайёр туринг!
Ўзгидромет маълумотига кўра, 3 январь куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида об-ҳаво ноқулай бўлиши кутилмоқда.
Кун давомида ҳаво ўзгарувчан, баъзи вилоятларда ёмғир ёғиши, айрим жойларда эса қорга айланиши мумкин. Туман ва шамол кузатилиши эҳтимоли юқори.
-
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ёмғир ва туман кутилмоқда. Шамол 12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи 5–10 даража илиқ.
-
Қорақалпоғистон ва Хоразмда об-ҳаво асосан сокин, лекин туманли.