Туркиялик 55 ёшли аёл Трамп отаси эканини даъво қилиб, уни судга берди
Туркиянинг Анқара шаҳрида истиқомат қилувчи 55 ёшли Нежла Озмен АҚШ Президенти Дональд Трамп унинг биологик отаси эканини даъво қилиб, судга мурожаат қилди. Бу ҳақда турк ОАВлари хабар тарқатди.
Маълумотларга кўра, Озмен 2025 йил 25 сентябрь куни Анқарадаги 27-оилавий судга оталикни аниқлаш бўйича даъво аризаси топширган. Бироқ суд 10 октябрь куни даъвони рад этиб, аризада Трампнинг биологик ота эканини тасдиқловчи етарли ва ишончли далиллар йўқлигини билдирган.
Суд қароридан норози...