Хабаровскдаги ўзбекистонликнинг ўлими бўйича вазият дипломатик назоратга олинди
Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг вафоти билан боғлиқ ҳолат Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги назоратига олингани маълум қилинди. ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Россиядаги дипломатик ваколатхона марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, уларга зарур кўмак кўрсатмоқда.
Шунингдек, марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш ишлари ташкил этилмоқда. ТИВ баёнотида ҳозирча ўлим сабабларига доир расмий тасдиқланган маълумот мавжуд эмаслиги...