“Ўзбекистон – 2030": хусусий авиакомпаниялар сони 15 тага етказилади
«Ўзбекистон – 2030» стратегияси лойиҳасида ҳаво транспорти йўналишини кескин жонлантиришга қаратилган аниқ мақсадлар белгиланди. Асосий ғоя битта: авиацияда рақобатни кучайтириш, парвозлар географиясини кенгайтириш ва йўловчига қулайликни ошириш.
Лойиҳада мамлакатда хусусий авиакомпаниялар сонини 15 тага етказиш режаси қайд этилган. Бу орқали ҳаво қатновлари бозорида танлов кўпайиши, хизмат сифати ва рақобат кучайиши кутилмоқда.
Яна бир йирик мақсад — умумий авиақатновлар сонини 200 мингтагача ошириш.