Эрон норозиликлари оқибатида етти киши ҳалок бўлди
Эрон бўйлаб давом этаётган норозилик намойишлари вақтида етти киши — ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва намойиш иштирокчилари — ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Намойишлар 28 декабр куни Теҳрондаги асосий бозор ҳудудида бошланган. Ўша куни валюта курсининг кескин тушиши ва нархларнинг жадал қимматлашишидан норози бўлган дўкон эгалари ҳамда талабалар кўчага чиққан.
Reuters ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йил давомида эрон риали доллар нисбатан қарийб икки баробар қадрсизланган...