2025 йил: Саудия Арабистонида энг кўп ўлим жазоси ижро этилган йил
2025 йилда Саудия Арабистони қатл қилишлар сони бўйича ўз тарихидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди. Жорий йил давомида мамлакатда 356 нафар маҳкумга нисбатан ўлим жазоси ижро этилган.
Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди. Нашр маълумотларига кўра, бу кўрсаткич бир йил ичида қатл этилганлар сони бўйича янги рекорд ҳисобланади.
Таҳлилчиларнинг фикрича, ўлим жазолари кескин ошиши мамлакат ҳокимияти томонидан олиб борилаётган “наркотикларга қарши кураш” сиёсати билан боғлиқ. Маълум қилинишича...