«Интер» босниялик ҳимоячини таркибига қўшиб олмоқчи
Миланнинг «Интер» клуби яқин вақт ичида таркибини босниялик футболчи билан кучайтириши мумкин. Гап 22 ёшли ҳимоячи Тарик Мухаремович ҳақида кетмоқда: у кутилмаганда Словения ҳудудида туғилган бўлса-да, футболчилик йўлини Австрияда бошлаган, ҳозир эса «Сассуоло» сафида тўп сурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Келишувнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, футболчининг ҳуқуқларининг 50 фоизи Турин «Ювентус»ига тегишли. Шу сабабли «Интер» трансфер бўйича нафақат «Сассуоло», балки «Ювентус»...