Конате АПЛда ноёб натижа қайд этган ҳимоячига айланди
“Ливерпул” марказий ҳимоячиси Ибраима Конате “Лидс”га қарши ўйинда жамоасига дарвозани дахлсиз сақлаб қолишда ёрдам берди — учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энфилддаги баҳсда франсуз футболчи барча 10 та яккама-якка курашда ғалаба қозонди. Англия ОАВ ёзишича, Конате жорий АПЛ мавсумида бир ўйинда 10 ёки ундан кўп дуэлда қатнашиб, уларнинг барчасида юз фоиз муваффақият кўрсатган атиги тўртинчи футболчига айланди. Бунгача бундай натижани “Манчестер Юнайтед” вакили Маттейс де Лигт...