Машарипов бугун захирадан тушиб, нега яна захирага олинган эди?
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов 5 ойлик танаффусдан кейин яна майдонга қайтди. 32 ёшли футболчи «Истиқлол» сафида Эрон чемпионатининг 10-турида «Сепаҳон»га қарши баҳсда (2:1) 73-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди, аммо 90+6-дақиқада яна алмаштирилди.
Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда дарров турли тахминларни чиқарди: гўё Машарипов яна жароҳат олган, деган гаплар айланиб кетди. Аммо футболчининг ўзи бу миш-мишларга нуқта қўйди.
Унинг айтишича, ҳеч қандай жароҳат бўлмаган, ҳаммаси жойида.