Таксичилар 1 январдан солиқларни қандай тўлайди
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари учун солиққа тортиш тартиби ўзгаради. Улар учун айланмадан олинадиган солиқнинг пасайтирилган ставкаси — 1% жорий этилмоқда. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Солиқ реал олинган даромаддан ҳисобланади. Масалан, ўзини ўзи банд қилган таксичи бир ойда 2 миллион сўм топган бўлса, тўлайдиган солиғи 20 минг сўмни ташкил этади.
Агар йўловчи ташиш онлайн такси агрегаторлари орқали амалга оширилса, солиқ автоматик ушлаб қолинади...