Электромобил зарядлаш ускуналари божхона тўловларидан озод этилди
Ўзбекистонда электромобиллар инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида янги имтиёзлар жорий қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга асосан, 2026 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача айрим товарлар божхона тўловларидан озод этилади.
Адлия вазирлиги маълум қилишича, ушбу имтиёзлар электр транспорт воситалари, уларнинг бутловчи қисмлари ҳамда электромобилларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган зарядлаш станцияларига татбиқ этилади. Бу қарор “яшил” транспортни оммалаштириш ва замонавий...