Бейонсе бойлиги 1 миллиарддан ошиб, тарихга кирди
Америкалик поп-қўшиқчи Бейонсе Ноулз-Картер бойлиги 1 миллиард доллардан ошган бешинчи мусиқачига айланди. Бу ҳақда “Forbes” хабар берди.
Нашр ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда “Renaissance” альбомини қўллаб-қувватлаш доирасида ўтказилган халқаро гастроль сафари қарийб 600 миллион доллар даромад келтирган. 2025 йилда кантри йўналишидаги “Cowboy Carter” альбоми билан бўлиб ўтган навбатдаги тур эса чипталар савдосидан 400 миллион доллардан ортиқ, концертлардаги сувенир маҳсулотлар савдосидан эса яна 50 миллион доллар фойда олиб келган.