Ҳокимликлар бекатлар ободончилиги учун масъул бўлади
Ўзбекистонда ҳокимликларга жамоат транспорти бекатлари ва диспетчерлик пунктларини жойлаштириш ҳамда уларни ободонлаштириш бўйича масъулият юклатилди. Шунингдек, улар аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиши, ташишлар сифати устидан назорат ўрнатиши ва ҳаракатни ташкил этиш режаларини ишлаб чиқиши белгиланди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Қонунга кўра, маҳаллий вакиллик органлари ҳудудларда автотранспортни ривожлантириш бўйича дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг ижросини кузатиб боради.