Неймар расман «Сантос»да қолди: янги шартнома 2026 декабргача
«Сантос» мухлислари учун кутилган хабар келди: клуб Неймар билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда ишончли инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, 33 ёшли ҳужумчи Бразилия гранди билан 2026 йил декабргача амал қиладиган янги битимни имзолашга розилик берган. Демак, Неймарнинг «Сантос»даги сафарини ҳозирча “узоқроқ сериал” десак ҳам бўлади: у кетяпти, деган гаплар яна бир муддатга тўхтайди.
Неймар ўтган мавсум Бразилия чемпионатида 20 та ўйинда майдонга тушиб...