Янги йил байрами арафасида бола ҳуқуқи таъминланди
Алимент — бу ота-онанинг фарзанд олдидаги қонуний ва маънавий мажбурияти бўлиб, у, аввало, боланинг муносиб яшаши, таълим олиши ва соғлом камол топиши учун хизмат қилади. Шу маънода, алимент ундирувини таъминлаш бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Мажбурий ижро бюросининг Бектемир туман бўлими иш юритувида ФИБ Марғилон туманлараро судининг 18.06.2014 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор А.Ю.дан ундирувчи Х.И. фойдасига даромадининг 1/4 қисми миқдорида...