Андижонда 12 млрд сўмлик 24 соат ишлайдиган гастромаҳалла кўчаси ишга тушди
Янги йил арафасида Андижон шаҳридаги Урикзор маҳалласида жойлашган Машраб кўчаси тўлиқ реконструкция қилиниб, янгиланган қиёфада фойдаланишга топширилди. Эндиликда у сутканинг 24 соати фаолият юритадиган гастрономик, сайёҳлик ҳамда савдо-хизмат кўчаси сифатида ишлайди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Лойиҳани амалга ошириш учун 12 млрд сўм инвестиция йўналтирилди. Кўча бўйлаб савдо, сервис ва умумий овқатланиш йўналишида 50 та объект иш бошлади, натижада 120 та доимий иш ўрни яратилди.
Кечки...