Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни 2026 йил билан табриклади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Янги 2026 йил муносабати билан юртдошларига мурожаат қилиб, ўтиб бораётган йил якунларини сарҳисоб қилди ҳамда келгуси йил учун асосий вазифаларни белгилаб берди. Давлат раҳбари Яратгандан Ватанимизни асрашини, халқимиз ҳаётини янада фаровон қилиш йўлидаги интилишларимизни қўллаб-қувватлашини сўради. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Президент таъкидлашича, 2025 йил мамлакатда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилган, келажакка ишонч янада мустаҳкамланган давр бўлди.