Трамп қайси давлатни дунёдаги энг ёмон ва коррупциялашган деб айтди?
АҚШ президенти Доналд Трамп Сомалини дунёдаги энг муаммоли ва коррупцияга ботган давлатлардан бири, дея баҳолаб, сомалилик муҳожирларни ўз ватанига қайтариш зарурлигини билдирди. У бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Трампнинг таъкидлашича, АҚШнинг Миннесота штатида содир этилаётган молиявий фирибгарликларнинг жуда катта қисми — тахминан 90 фоизи — мамлакатга Сомалидан ноқонуний йўл билан кирган шахслар ҳиссасига тўғри келади.
«Уларни қаердан келган бўлса, ўша жойга — Сомалига қайтариш керак.