Ўзбекистонда ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш режа қилинди
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳасида аҳоли саломатлигини яхшилаш орқали ўртача умр кўриш давомийлигини 78 ёшгача ошириш соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланган. Ушбу мақсадга эришиш учун тиббий хизматлар сифатини босқичма-босқич яхшилаш, профилактика ишларини кучайтириш ҳамда касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш механизмларини кенгайтириш режалаштирилган.
Стратегия лойиҳасига кўра, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш барқарор равишда оширилади.