Криштиану Роналду 957-голини урди ва 2026 йилга ишора қилди
Саудия Арабистони Про-лигасининг 12-турида «Ал Иттифоқ»ка қарши дурангдан (2:2) кейин «Ан Наср» сардори Криштиану Роналду мухлисларга мурожаат қилди. Португалиялик юлдуз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жамоанинг келажак режалари ҳақида қисқа, аммо ишончли фикр қолдирди.
«Биз тўғри йўлдамиз ва 2026 йилда нима қилишимиз кераклигини аниқ биламиз», — деб ёзди Роналду.
Ушбу баҳсдаги гол Роналду учун профессионал фаолиятидаги 957-гол бўлди. 40 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ҳам ўзининг юқори самарадорлигини сақлаб қолмоқда...