Қўқонлик “табиб” қамоқдан чиқди ва суд қарорини адолатсиз деб атади
Шов-шувли халқ табиби Иқбол Солиев маъмурий қамоқ жазоси муддати тугагач, озодликка чиқди. У дарҳол Instagram’даги обуначиларига мурожаат қилиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари “лицензиясиз фаолият юритган” деган даъвони рад этди ҳамда суднинг маъмурий жавобгарлик ҳақидаги қарорига рози эмаслигини билдирди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Солиевнинг айтишича, 2024 йилдан буён тегишли ҳужжатларсиз ишлагани ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. У Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳномалари...