Яқин Шарқда яна бир можаро хавфи: БАА ва Саудия ҳусийлар фонида келиша олмаяпти
Ямандаги урушда йиллар давомида бир томонда турган Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари муносабатларида кескинлик кучайди. Бунга бўлинган Яман ҳукуматидги навбатдаги тарқоқлик ҳамда Ар-Риёд ва Абу-Дабининг турли сиёсий-ҳарбий гуруҳларни қўллаб-қувватлаётгани сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
30 декабрга ўтар кечаси Саудия ҳарбий авиацияси Яман жанубидаги Мукалла портига зарба берди. Қироллик ТИВ баёнотига кўра, портда гўёки БАА орқали келтирилган...