Захарян янги мураббий қўл остидаги илк машғулотни ўтказиб юборди
«Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Арсен Захарян клубнинг янги бош мураббийи Пеллегрино Матаратстсо бошчилигидаги илк машғулотда қатнашмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Mundo Deportivo хабарига кўра, 22 ёшли россиялик футболчи грипп сабаб умумий гуруҳда ишламаган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи жамоавий машғулот ўрнига залда индивидуал тарзда шуғулланган. Клубда Захарян 30 декабр куни яна жамоа билан бирга машғулотларга қайтишини кутишмоқда.
Захарян 2023 йил ёзида Москванинг «Динамо»сидан...