ҲАМАС Ғазодаги раҳбари ҳалок бўлганини тасдиқлади
ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти 29-декабрь куни Ғазо секторидаги етакчи вакилларидан бири Абу Обейданинг ҳалок бўлганини расман тасдиқлади. Гуруҳ бу ҳақда ўзининг Телеграм каналида эълон қилган баёнотида маълум қилди. Аввалроқ Исроил томони у бир неча ой олдин берилган ҳаво зарбаси натижасида йўқ қилинганини билдирган эди.
Баёнотда Абу Обейда ҲАМАСнинг муҳим шахсларидан бири сифатида тилга олиниб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Уруш давомида у гуруҳнинг асосий ахборот вакили бўлиб келган ва муҳим баёнотлар...