Янги Тошкентда 100 млн долларлик ерости автотураргоҳ қурилмоқда
Янги Тошкент ҳудудида қиймати 100 млн долларга баҳоланаётган ерости автотураргоҳ барпо этилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Маълумотларга кўра, лойиҳа биринчи босқичда 200 та автомобил ва 30 та мотоцикл учун мўлжалланади. Умумий майдони 40 минг квадрат метр бўлган ташаббус давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.
Шунингдек, янги туманда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги учун модул турдаги бино ҳам қуриб битказилгани айтилди.