Бир қарор – уч фарзанднинг тақдири: ота 60 миллион сўмни олдиндан тўлаб берди
Шаҳрисабз туманлараро судининг алимент ундиришга оид ҳал қилув қарори асосида қарздор сифатида қайд этилган ота фарзандлари учун муҳим қадам ташлади.
У болаларининг вояга етгунига қадар ҳисобланган алимент маблағларини ундирувчи билан келишган ҳолда олдиндан тўлаб беришга қарор қилди.
2025 йил декабрь ойида жами 60 миллион сўм алимент пули тўлиқ тўланиб, уч нафар фарзанднинг келажак таъминоти молиявий жиҳатдан кафолатланди. Маблағлар ундирилгани сабабли ижро ҳужжати белгиланган тартибда якунланди.