Ўзбекистонда иш изловчилар 2026 йилдан нималарни кутмоқда?
Ўзбекистонда иш излаётганларнинг аксарияти 2026 йилни аввало даромад ошиши ва мартаба йўлида янги имкониятлар билан боғламоқда. hh.uz ўтказган ва 200 нафардан ортиқ киши қатнашган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 56 фоизи айнан шу омилни келаси иш йилининг энг асосий кутилмаси сифатида тилга олган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Сўровда қатнашганларнинг 19 фоизи энг кўп барқарорликни исташини билдирган. Яна 18 фоиз янги лойиҳалар пайдо бўлишини кутаётганини айтган бўлса, 17 фоиз иш жараёни тинчроқ...