Нойер Горецкага ижтимоий тармоқлардан узоқлашишни маслаҳат қилди
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси сардори Мануэл Нойер яримҳимоячи Леон Горецкага ижтимоий тармоқлардан бироз четланишни тавсия қилди. Дарвозабоннинг фикрича, ҳамкасби жуда кўп «reels» тайёрлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Нойернинг айтишича, Горецка унга тинимсиз видео юборади: бирин-кетин жўнатади ва тўхташни билмайди. «Бир куни унга бу ишларни бас қилишини айтдим, чунки у билади — мен бу видеоларни кулгили деб ҳисобламайман. Шунга қарамай, барибир юбораверади. У хурсанд бўлаётганидан мамнунман...