Жесси Лингард Ла Лига клублари эътиборига тушди
Ярим ҳимоячи Жесси Лингард Жанубий Кореядаги фаолиятидан сўнг Европага қайтишга яқин турибди. Fichajes хабарига кўра, ҳозирда "Сеул" сафида тўп сураётган 33 ёшли англияликка Испания Ла Лигасидан "Севилья", "Селта" ва "Реал Овьедо" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лингард 1 январдан бошлаб эркин агентга айланади. Шу сабабли уни трансфер бадалисиз таркибга қўшиб олиш имконияти мавжуд.
Жесси Лингард "Сеул"га 2024 йил февралда келиб қўшилган. У Жанубий Корея клуби сафида 67 ўйинда майдонга тушиб...