Каннаваро Шукуров ва Мозговойнинг ўйинини кузатиш учун БААга борди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро терма футболчиларининг ҳолатини яқиндан ўрганиш мақсадида БААга ташриф буюрди. Италиялик мутахассис БАА Про лигасининг 10-тури доирасида бўлиб ўтган Ал Дафра — Бани Яс учрашувини стадиондан туриб томоша қилди.
Каннаваро мазкур баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари — Отабек Шукуров ва Акмал Мозговойнинг ўйинига алоҳида эътибор қаратди. Устоз учун бу сафар терма жамоа учун номзод ҳисобланган футболчиларнинг жорий формаcини баҳолашда муҳим аҳамият касб этди.