Кроос «Реал»да Винисиус билан алоқалари қандай бўлганини айтди
Мюнхеннинг «Бавария»си ва Мадриднинг «Реал»и сафида тўп сурган Тони Кроос «қироллик клуби»да бразилиялик футболчилар билан муносабатлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Немис ярим ҳимоячининг сўзларига кўра, у болалигидан бразилия футболини ёқтиради ва Мадридда Винисиус, Милитао ҳамда Каземиро билан тезда тил топишган. Кроос айниқса майдонда Винисиус билан ўзаро уйғунлик кучли бўлганини таъкидлади: ҳужумчи унинг узатмаларидан унумли фойдаланган, Кроос эса Винисиуснинг...