29 декабр куни ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?
29 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудида қиш мавсумига хос бўлмаган нисбатан илиқ ва ўзгарувчан об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ҳарорат меъёрдан юқорироқ бўлади, айрим жойларда ёмғир ва кучли шамол эҳтимоли сақланиб қолади.
Тошкент шаҳрида кундузги ҳаво ҳарорати +15…+17° гача кўтарилиб, ҳақиқий кузни эслатади. Кечаси эса +6…+8° атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Синоптиклар тунги соатларда ёмғир ёғиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.