Ичимлик суви нархи қимматлайдими?
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ичимлик суви нархи атрофида саволлар кўпайди. Асосий сабаб оддий: сувнинг ҳақиқий таннархи билан аҳоли тўлайдиган тариф ўртасидаги фарқ йил сайин ошиб бормоқда. Мутахассислар бу ҳолат узоқ давом этмаслигини очиқ айтяпти.
Амалда сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифлари қонун асосида белгиланади. Тариф таклифлари аввал жамоатчилик муҳокамасидан ўтади, тегишли молия ва монополияга қарши органлар хулосаси олинади, шундан кейин маҳаллий кенгашлар томонидан тасдиқланади.