Гвардиола очиқлади: «Сити» инқироздан қачон чиқди?
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси ўйинидаги салбий палла қачон ортда қолгани ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. 27 декабрь куни «шаҳарликлар» Англия Премер-лигасининг 18-турида сафарда «Ноттингҳем Форест»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва шу билан ўзининг яхши формаси тасодиф эмаслигини яна бир бор исботлади.
Қизиғи, ўтган мавсумнинг 28-турида айнан «Форест» ўз майдонида Гвардиола жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган ва ўша ўйин «Сити» учун оғир палланинг бир қисми сифатида эсда қолганди.