Путин 2026 йилни қандай ном билан атагани маълум бўлди
Россия президенти Владимир Путин 2026 йилни мамлакат миқёсида муҳим рамзий аҳамиятга эга давр сифатида белгилаб, уни «Россия халқлари бирдамлиги йили» деб эълон қилди. Бу ташаббус Россиядаги кўп миллатли жамиятда ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва барқарорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Маълум қилинишича, мазкур номни жорий этиш таклифи президентга Бутунроссия казаклар жамияти атамани Виталий Кузнецов томонидан илгари сурилган. Давлат раҳбари ушбу ғояни қўллаб-қувватлаб, Россияда миллатлараро...