Садир Жапаров салкам 4,5 йиллик қамоқдаги ўтмиши ҳақида нималар деди?
Қирғизистон президенти Садир Жапаров тергов изоляторлари ҳақидаги шикоятларга муносабат билдириб, СИЗО дам оладиган ёки қулай яшашга мўлжалланган жой эмаслигини очиқ айтди. Давлат раҳбари бу борада принципиал позициясини билдириб, тергов изолятори аввало қонун доирасидаги жазо ва тартиб макони эканини таъкидлади.
Президентнинг сўзларига кўра, СИЗОларда шароитлар устидан арзлар келиб тушаётгани унга маълум. Аммо у бундай муассасаларни «курорт» билан қиёслаш мутлақо нотўғри эканини қайд этди.