Африка кубогида драматик ўйинлар: фаворитлар йўлни давом эттирди (видео)
Африка Миллатлар кубогида 2-тур баҳслари ҳақиқий футбол байрамига айланмоқда. Гуруҳлардаги рақобат кескин, ҳар бир очко олтинга тенг. Айрим жамоалар плей-офф масаласини эрта ҳал қилган бўлса, бошқалар учун кураш ҳали олдинда.
С гуруҳида Нигерия миллий жамоаси Тунисга қарши том маънода жанговор ўйин ўтказди. Учрашув 3:2 ҳисобида нигерияликлар фойдасига ҳал бўлди ва бу ғалаба уларга плей-офф босқичи эшикларини очиб берди. Учинчи дақиқаларданоқ Нигерия ҳужумда фаол бўлиб, ташаббусни ўз қўлига олди.