«Челси» сардори Жеймс «Астон Вилла»га мағлубият сабабини айтди
«Челси» ҳимоячиси ва сардори Рис Жеймс АПЛда «Астон Вилла»га қарши уй учрашувидаги 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бирмингем клуби иродали тарзда ғалабани илиб кетди: Олли Уоткинс 63 ва 84-дақиқаларда аниқ зарбалар билан ҳисобни ўзгартирди. «Кўклар» сафидаги ягона голни эса 37-дақиқада Жоао Педро киритди.
«Уйда ютқазиш доим алам қилади. Дастлабки 60–65 дақиқада биз устун эдик. Бир соат давомида “Астон Вилла”да деярли хавфли вазият бўлмади...