«Реал» «Барселона»дан миллионлаб евро компенсация талаб қилиши мумкин
Мадриднинг «Реал» клуби «Негрейра иши» доирасида етказилган зарар учун «Барселона»дан молиявий компенсация ундириш масаласини кўриб чиқмоқда. Diario AS хабарига кўра, «қироллик клуби» вакиллари аниқ сумма борасида ҳозирча маълумот бермаган, бироқ гап миллионлаб евро ҳақида кетаётгани таъкидланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Реал» раҳбарияти «Барселона»нинг бир неча йил давомида ҳакамлар қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Негрейрага тўловлар ўтказиб келганидан норози. «Қаймоқранглилар» фикрича...