2026 йилдан QR-кодсиз ишлаганларга жарима белгиланади
2026 йил бошидан Ўзбекистонда кичик бизнес учун янги тартиб кучга киради: ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилганлар тўлов қабул қилишда расмий QR-кодга эга бўлиши шарт. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Янгиланган қоидаларга кўра, нақдсиз ҳисоб-китоб учун ягона QR-код мажбурий бўлади. У фақат сертификатланган рақамли сервислар ва тўлов тизимларининг расмий платформалари орқали яратилиши керак. Бу чора даромадларни қонунийлаштириш ва ҳисобот топширишни енгиллаштиришга қаратилган.
Солиқ органлари назорати қатъийлашади...