Роналду дубли «Ан Наср»ни ишончли ғалабага олиб келди (видео)
Саудия Про-лигасида 11-тур баҳслари қизғин давом этмоқда. Пешқадам жамоалардан бири — «Ан Наср» ўз майдонида «Ал Оҳдуд»ни қабул қилиб, ишончли ва мукаммал ўйин намойиш этди.
Учрашув тўлиқ мезбонлар устунлиги остида ўтди. Беллашувнинг асосий қаҳрамони эса анъанага кўра, жамоа сардори — Криштиану Роналду бўлди. Португалиялик юлдуз биринчи бўлимдаёқ икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубл муаллифига айланди. Унинг аниқ зарбалари 31-дақиқа ҳамда биринчи таймга қўшиб берилган вақтда таблода акс этди.