Ўзбекистонда вояга етмаганлар билан никоҳ учун жарималар кескин оширилади
Ўзбекистонда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Лойиҳа асосида вояга етмаган шахслар билан никоҳ учун жарималар кескин оширилиши кўзда тутилган.
Лойиҳага кўра, қариндошлар, тоға ва амаки, амма ва хола ўз жиянлари билан, шунингдек тоғавачча, амакивачча, аммавачча ва холаваччалар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади. Фарзандликка олинган ёки ўгай болалар бу тақиқдан мустасно.
Ҳомиладорлик ёки бола туғилиши ҳолатларида никоҳ...