Чилонзорда эркак наркокурьерликда ушланди ва айбланди
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, тезкор тадбир давомида Чилонзор туманида гиёҳванд моддаларни “закладка” усулида тарқатиб келган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари маълумотига кўра, у ушланган пайтда Чилонзорнинг 6, 7, 8 ва 9-мавзелари ҳудудида жами 20 та яширма жой қолдириб улгурганини тан олган. Мазкур “закладка”лар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Текширув жараёнида аниқланишича, эркак иш излаб юрган пайтда Instagram’да автомойка шохобчасига иш эълони кўриб қолган.