Маст ҳолда ўзганинг Gentra'сини олиб қочган шахс "авария"га учради
Тошкент шаҳар ИИББ ахборотига кўра, транспорт воситасини олиб қочган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Олмазор тумани Қорақамиш 2/4 даҳасида яшовчи фуқаро 102 рақами орқали мурожаат қилиб, Gentra автомобилининг сигнализацияси ишга тушганини айтди. У деразадан қараганда номаълум киши машинага ўтириб, соат 23:40 да (Тошкент вақти билан) воқеа жойидан кетиб қолган.
Тезкор қидирув тадбирлари натижасида олиб қочилган Gentra йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг шикастланган ҳолатда топилди.