Янги йил байрамини қандай об-ҳаво билан кутиб оламиз?
Ўзгидромет 29–31 декабрь кунлари ва 1 январь учун мамлакат бўйлаб кутилaётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонликлар Янги йил байрамини асосан ўзгарувчан, айрим ҳудудларда ёмғир ва қор билан, айрим жойларда эса нисбатан илиқ ва қуруқ об-ҳаво шароитида кутиб олади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. 29 декабрь куни айрим ҳудудларда енгил ёмғир ёғиши мумкин, 30 декабрьда эса баъзи жойларда ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик кузатилади.